Қайд этилишича, ўтган йилда Озарбайжон давлатига Ўзбекистондан 58 та корхона томонидан 8,6 млн долларлик экспорт амалга оширилди.
Жумладан: "Мexmash" МЧЖ томонидан 1,6 млн долларлик металл буюмлар, "Pulp and Paper" МЧЖ томонидан 1,5 млн долларлик, "International Paper" МЧЖ томонидан эса 1,4 млн долларлик гулқоғоз ва бошқа қоғоз маҳсулотлари экспорт қилинган.
2024 йилнинг январь июль ойларида эса Озарбайжонга 53 та корхона томонидан 9,2 млн долларлик маҳсулотлар етказиб берилган. Хусусан, "International Paper" МЧЖ томонидан 1,7 млн долларлик, "Pulp and Paper" МЧЖ томонидан 911,9 минг долларлик гулқоғоз ва бошқа қоғоз маҳсулотлари, "Azia Metall Prof" МЧЖ томонидан 1,4 минг долларлик металл буюмлари экспорт қилинган.