Шунингдек;
— нархларни асоссиз равишда ошириш;
— товарлар, маҳсулотларни нотўғри ўлчаш, нотўғри тортиш ёки хизматлар кўрсатмаслик;
— товарлар, маҳсулотларни чек бермасдан сотиш;
— харидорга товарнинг, маҳсулотнинг миқдори, вазнини текшириш имконияти яратишдан бош тортиш;
— носоз ёки тамғаланмаган тортиш ва ўлчаш приборларидан фойдаланиш;
— яроқлилик муддати ўтган товарларни сотиш;
— полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг қийматини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар қийматига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно).
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 164-моддасида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга оид жавобгарлик белгиланган. Унга кўра, товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.