9 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қанчага етгани маълум бўлди

    Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,5 млрд долларга ёки 7,7 фоизга кўпайди.

    Жорий йил январь-сентябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 48,2 млрд долларга етди.

    Экспорт ҳажми 19,8 млрд долларга (+11,5 фоиз) етди. Шунингдек, экспорт таркибида товарлар 14,8 млрд долларни, хизматлар эса 5 млрд долларни ташкил этди. Импорт ҳажми эса 28,4 млрд долларга (+5,2 фоиз) етди. Шу билан бирга, 25,8 млрд долларлик товарлар, 2,6 млрд долларлик хизматлар импорт қилинди.

    ТСАнинг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига — 16,8 млрд доллар, ЕОИИ мамлакатларига — 12,8 млрд доллар, бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш — 31,4 млрд долларни ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан — 4,7 млрд долларни ташкил этди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates