Ўзаро жанжаллашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди

    Ижтимоий ҳаёт 2 март 2023 1277

    Ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашиб, бекатдаги фуқаролар олдида бир-бирини уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

    Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчилари ўзаро йўловчи талашиб муштлашаётгани акс этган видео тарқалганди.

    Бугун, 2 март куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича Н. Б. (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1-сонли автобус саройига қарашли 28-сонли йўналиш автобус ҳайдовчиси) ва М. М. (1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Avtosantrans-servis»га қарашли 155-сонли йўналиш автобус ҳайдовчиси) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди.

    Суд мажлисида аниқланишича, 2023 йил 28 февраль куни соат тахминан 8:30 ларда Яшнобод тумани Иззат кўчасида ўзларига бириктирилган автобусларни бошқариб, ҳаракат давомида бир-бирларига йўл бермаган.

    Шу кўчада жойлашган 76-сонли автобекат олдида тўхтаб, жамоат жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашган. Бекатда турган фуқаролар олдида бир-бирларини уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Фуқаролар осойишталигини бузиб, майда безорилик қилишган.

    Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган.

    Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 2 мартдаги қарори билан Н. Б. ва М. М. нинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти ёки протест берилиши мумкинлиги маълум қилинган.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates