Ўзбек чавандозлари Россиядаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди

    Спорт 27 сентябр 2022 3417

    Москвада от спортининг конкур йўналиши бўйича «Maxima Masters Eurasia» мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

    Мазкур халқаро муосабақада ҳамюртларимиз Гран-при дастурида муваффақиятли иштирок этди. «Маттса» лақабли тулпори билан баҳсларда қатнашган терма жамоамиз етакчиси Бекзод Қурбонов бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, Нуржан Туякбаев «Ланселотта» отида кучли бешликдан жой олди.

    Гран-при дастурида россиялик Михаил Сафронов олтин медални қўлга киритган бўлса, яна бир мезбонлар вакили Анастасия Шербакова шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.

    Ушбу босқич якунларига кўра, Бекзод Қурбонов 82, Нуржон Туякбаев эса 71 балл билан умумий ҳисобдаги етакчиликни сақлаб турибди. Улардан кейинги поғоналарни Сергей Петров (64), Наталия Симония (62), Иван Малюгин ва Михаил Сафронов (55) банд этган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Мазкур мусобақанинг финал босқичи 5-9 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates