Ўзбек гилослари Сингапур бозорларида

    Бизнес 8 июн 2021 1772

    Ўзбекистонда етиштирилган гилоснинг биринчи жўнатмаси Сингапурга етказиб берилди.

    Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида жорий йил май ойида Ўзбекистонинг «Uz-Segang» қўшма корхонаси ва Сингапурнинг «NOROO Holdings Singapore Pte.Ltd» компанияси ўртасида 500 минг доллар миқдорда гилоснинг янги ҳосилидан етказиб беришни кўзда тутадиган шартнома имзоланган эди.

    2018 йилда ташкил этилган «NOROO Holdings Singapore Pte.Ltd» компаниясининг асосий фаолият тури улгуржи экспорт-импорт операцияларини олиб бориш ҳисобланади.

    Шу тариқа жорий йил 5 июнда Фарғона вилоятида етиштирилган ўзбек гилослари биринчи марта Сингапур бозорига экспорт қилинди. Ўзбекистон гилослари 500 грамм ПEТ-пакетларда «Hao Mart Eccellente» савдо тармоқларига етказилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Hao Mart Eccellente» савдо тармоқлари 2016 йилда ташкил этилган. У «Hao Corporation» корпорациясига қарашли Сингапур супермаркетлар тармоғига хизмат кўрсатади. Жуда тез ривожланаётган ушбу супермаркетлар тармоғи ўзининг 45 савдо бўлимига эга.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates