Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон стартаплари учун АҚШ бозорига чиқиш имкониятини янада осонлаштиради, дея хабар қилади Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати.
Ҳамкорлик қандай имкониятлар яратади?
- Стартапларни шакллантириш ва ривожлантириш
- Халқаро бозорга чиқиш ва инвесторлар билан ишлаш
Стартаплар учун муҳим жиҳати?
- АҚШ бозорига мослашиш имконияти ва халқаро миқёсда ривожланиш шароити;
- Маҳаллий ва глобал инвесторларни жалб қилиш;
- Инновацион экотизим ичида ўсиш ва тажриба алмашиш.
Ушбу ҳамкорлик ташкилотларнинг кучли томонларини бирлаштириб, стартапларга ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имкониятини тақдим этади.
Маълумот учун:
Silkroad Innovation Hub – бу инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш, стартапларни ривожлантириш ва тадбиркорлик экотизимини шакллантиришга қаратилган марказдир. У ерда стартаплар ва инноватор инвесторлар, мутахассислар ва бизнес ҳамкорлари билан алоқалар ўрнатиш, янги маҳсулот ва ечимлар устида ишлаш учун зарур бўлган ресурслар ва платформаларни топишлари мумкин. Марказнинг мақсади – маҳаллий ва минтақавий инновацияларни қўллаб-қувватлаш орқали глобал бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтиришдир.