Ўзбек тилида иш юритиш – долзарб вазифа

    “Ўзбекистон аккредитация маркази” маъмурий ҳудудидаги барча ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, эълонлар ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лотин ёзувига асосланган ўзбек имлосида ёзилган.

    Мамлакатимизда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ҳамда мавқеини ошириш борасида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУКда қатор вазифалар амалга ошириб келинмоқда.

    Хусусан, давлат тилига доир қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғиб қилиш, ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

    Жорий йилда Марказнинг 2 нафар ходими Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида таҳсил олиб, сертификатларга эга бўлишди. Таъкидлаш жоизки, ҳар йили бир неча ходим ушбу таълим масканида ўқийди.

    Марказ ходимлари ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, 2021 йил Марказ мутахассиси Дилдора Абдусаломова Техник жиҳатдан тартибга солиш Агентлиги тизим ташкилотлари ўртасида ўтказилган иншолар танловида биринчи ўринни эгаллаб, Давлат тилини ривожланириш департаменти томонидан фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.

    Шунингдек, Марказ маъмурий ҳудудидаги барча ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, эълонлар ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лотин ёзувига асосланган ўзбек имлосида ёзилган.

    — Марказимизда давлат тилида иш юритиш масаласига ўта жиддий эътибор қаратилади. Бугунги кунда ҳар бир хат, ички буйруқ, хабарномалар ўзбек тилида, лотин алифбосида тайёрланмоқда ва сўралган манзилга тақдим қилинмоқда. Йил бошидан буён 200дан ортиқ гувоҳномалар ўзбек тилида тайёрланди ва мижозларга берилди, — дейди Марказ маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича масъул Хайрулла Абдулхаков.

    Шунингдек, Марказнинг расмий сайти, телеграм канали ва бошқа ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам хабар ва маълумотлар ўзбек тилида, лотин алифбосида эълон қилиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates