Ўзбекистон – 2024 йилда энг яхши саёҳат маскани деб топилди

    Жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтган «World Travel Mart» халқаро туризм кўргазмасида 2024 йил учун «Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани» номинацияси ғолиби бўлди

    Ушбу номинация ғолиблиги ҳақидаги махсус сертификатни дунёдаги энг машҳур сайёҳлик нашриётлардан бири - «Lonely Planet» вице-президенти Том Броди Ўзбекистон туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламовга топширди.

    «Lonely Planet» экспертлари маълумотига кўра, ушбу мукофот Ўзбекистондаги қуйидагилар ислоҳотлар учун тақдим этилди:

    «Ўзбекистон бўйлаб воҳадан тортиб воҳагача саёҳатчилар ўтган асрлар давомидаги савдо тармоқларини кузатишда давом этмоқда. Бир пайтлар обод қалъа шаҳарларини боғлаб турган туя карвонлари ўрнини тезюрар темир йўл ва қулай ички рейслар тармоғи эгаллаган бўлсада, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг қадимий маданий марказлари ҳали ҳам Ипак йўли даврини эслатиб туради. Нурота тоғларида жамоатчилик асосидаги туризм ташаббуси ташриф буюрувчиларга чўпон жамоалари ҳаётини кўрсатади».

    uzbektourism.uz портали маълумотига кура, «Lonely Planet» - саёҳат бўйича қўлланма ва китоблар чоп этишга ихтисослашган йирик ноширлик компанияси ҳисобланади. Корхона 1973 йилда Австралияда ташкил этилган. Шу кунга қалар мазкур компания томонидан 150 миллиондан ортиқ китобларни чоп этган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган «World Travel Mart» халқаро туризм кўргазмасида миллий павильон билан иштирок этди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates