Томонлар икки давлатнинг олий таълим, профессионал таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлиги ҳамда ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилдилар. Хусусан, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон -Франция университетини ташкил этиш, жорий йил сентябрь ойидан университетнинг тайёрлов курсларини очиш, ўқув режалари, таълим дастурларини яратиш ва тасдиқлаш, профессор-ўқитувчиларни жалб этиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларини Францияда амалиёт ўташларини ташкиллаштириш, талабаларга француз тилини ўргатиш дастурларини янада такомиллаштириш, француз тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича фикр алмашилди.
Жорий йил октябрь ойида Тошкентда бўладиган Ўзбекистон -Франция ректорлар форумига тайёргарлик масалалари ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.