Ўзбекистон – Германия: ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди

    Жорий йил 16 июлда Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Германия Федератив Республикаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазирлиги парламент давлат котиби Анетте Крамме билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Сенатда бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама этилди.

    Германия вакиллари Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

    Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битимнинг аҳамияти муҳокама этилди. Товарларни барқарор етказиб бериш занжирини йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашув якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates