“Ўзбекистон — китобхонлар юрти”

    21 апрель куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида “Ўзбекистон — китобхонлар юрти” шиори остидаги анъанавий V Республика “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбирда АОКА, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ноширлари, Ахборот-кутубхона марказлари мутасаддилари, китобхонлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

    Тадбирга сўзга чиққанлар мамлакатимизда китоб мутолаасини кенг жорий этиш, аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш давлат сиёсати даражасида тарғиб қилинаётгани, маҳаллий, шунингдек, хорижий адабиётларни сифатли таржима қилиш, умуман, таржима мактабини юксалтиришга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида эътироф этишди.

    — Аллақачон анъанага айланиб бўлган ушбу ажойиб ҳафталик барча ижодкорлар ва китобхонларга, соҳа мутахассисларига маъқул келишига шубҳам йўқ, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев. — Биз мазкур китоб байрами орқали ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтиришда китобнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, ўзбек адабиёти намуналарини хорижий тилларга ҳамда жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилиш бўйича эришилган ютуқларни оммалаштиришни мақсад қилганмиз.

    “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид китоб ўқиш ва унинг тарғиботи хусусида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

    “Китобхонлик ҳафталиги” Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида параллел равишда бўлиб ўтмоқда. Ҳафталик доирасида сўнгги йилларда нашр этилган янги китобларнинг тақдимотлари, ёш ва истеъдодли ёзувчи, шоирлар билан учрашувлар, соҳадаги долзарб муаммоларни бартараф қилишга қаратилган йиғинлар бўлиб ўтади. 25–26 апрель кунлари эса “Паркент ижод уйи”да болалар ва ўсмирлар адабиётини ривожлантиришга бағишланган “Ноширлар ва болалар ижодкорларининг ҳамкорлиги” мавзусида семинарлар ташкил қилинади.

    Шунингдек, 25–27 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” истироҳат боғида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида “Ноширдан китобхонга” тамойили асосида китоб савдо ярмаркалари ташкил этиш режалаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates