баннер
2 апр 2025
07:20

    Ҳазрати Имом мажмуасида китоб кўргазмаси ташкил этилади

    Маданият 17 март 2023 2018

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан 6‒7 апрелъ кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида, очиқ осмон остида анъанавий “Китоб – камолот калити” халқаро илмий‐маърифий китоблар кўргазмаси ва савдоси ўтказилади.

    Икки кун давом этадиган тадбирда юртимиздаги ва хориждаги 30 дан ортиқ нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари шунингдек, турдош ташкилотлар илмий, маърифий ва бадиий китоблари билан иштирок этадилар.

    Рамазон муносабати билан Ҳазрати Имом мажмуасида ўтказилаётган ушбу маърифий тадбир доирасида китоблар тақдимоти, таниқли шахслар иштирокида ёшларни илм-маърифатга даъват этувчи суҳбатлар, машҳур ёзувчи ва адибларнинг китобхонлар билан учрашуви, хаттотлик бўйича маҳорат дарслари ҳамда тарихий фотосуръатларга бағишланган кўргазма бўлиб ўтади.

    Кўргазмага ташриф буюриш орқали юртимизда чоп этилаётган энг сўнгги китоблар билан танишиш имкониятига эга бўласиз.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech