«Ўзбекистон — кўп миллатли аҳил оила» тотувлик ва дўстлик фестивали

    Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Ўзбекистон — кўп миллатли аҳил оила» мавзусида фестиваль ташкил этилиб, университетнинг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, шунингдек, Наманган давлат техника университети билан Урганч давлат университетидан делегациялар иштирок этди.

    Дастлаб меҳмонлар талабалар томонидан яратилган миллий либослар, ҳунармандчилик намуналари, расмлар кўргазмаларини томоша қилдилар. Шундан сўнг, «Ўзбекистон — кўп миллатли аҳил оила» мавзусида тадбир бошланди.

    Ушбу фестиваль юртимизда яшаётган ҳар бир миллат вакилининг она юрти — Ўзбекистон бағрида нақадар эркин, тенг ва тинч ҳаёт кечираётганини яна бир бор намойиш этди. Тадбирда иштирок этган меҳмонлар, талаба-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшаётганини таъкидлади. Уларнинг ҳар бири ўзининг бетакрор маданияти, урф-одат ва анъаналари билан юртимизнинг ранг-баранг маданий қиёфасига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўзбекистон дунёдаги кам сонли давлатлардан бири бўлиб, унда миллий тотувлик ва диний бағрикенглик сиёсати давлат даражасида олиб борилади. Ҳар бир миллат вакилининг ўз она тилида сўзлашиши, таълим олиши, маданиятини ривожлантириши учун барча имконият ва шароитлар яратиб берилган.

    Фестиваль доирасида миллий либослар кўргазмаси, саҳна чиқишлари ва концерт дастурлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Ҳар бир чиқиш, ҳар бир қўшиқ, халқ рақслари йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади. Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган очиқ, халқчил ва бағрикенг сиёсат натижасида мамлакатимизда миллатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

    Минажатдин Қутлымуратов,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates