"Ўзбекистон – Озарбайжон: ҳамкорликнинг янги уфқлари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

    Тадбир Марказий Осиё халқаро институти ва Озарбайжон халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази томонидан ташкил этилди.

    Форумда икки давлатнинг етакчи таҳлилий ва тадқиқот тузилмаларидан 30 дан ортиқ мутахассис ва сиёсатшунослар, дипломатик корпус вакиллари, Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

    Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази бошқаруви раҳбари Ф. Шафиев ўз нутқида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик ҳолатига юқори баҳо бериб, Президент Илҳом Алиевнинг ўтган йили Тошкентга ташрифи чоғида қўйилган "яхши пойдевор"ни қайд этди.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга бўлажак давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларига янги суръат бағишлаши, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

    Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари Ш.Файзиев Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлиги изчил мустаҳкамланиб, кенгайиб бораётганини, бунга Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ўтган йили мамлакатимизга тарихий ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралари туртки бўлганини таъкидлади.

    Президентлар томонидан Стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги декларация имзолангани мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни турли даражаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга тайёр эканликларини намоён этгани муҳим натижалардан бири бўлгани алоҳида таъкидланди.

    Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Марказий Осиёда эришилаётган ижобий ўзгаришлар барча соҳаларда ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигини, жумладан, ҳудудлар ўртасида конструктив мулоқотни янада ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароит яратаётгани таъкидланди.

    Озарбайжон эксперт доиралари вакиллари икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш ва иқтисодиётни модернизация қилишга қаратилган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини юқори баҳолади.

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг янги минтақавий йўналиши туфайли Марказий Осиёда қулай сиёсий муҳит яратилгани ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди. Минтақада шаклланган жараёнлар Озарбайжон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида икки томонлама ва кўп томонлама шериклик муносабатларини ривожлантириш учун яхши имкониятлар очаётгани эътироф этилди.

    Учрашувда Озарбайжон томони икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Транспорт, саноат кооперацияси, энергетика, тўқимачилик, тоғ-кон саноати, электротехника ва кимё саноати каби соҳалардаги ҳамкорликка катта қизиқиш билдирилди.

    Муҳокамалар доирасида иштирокчилар Ўзбекистон билан Озарбайжон ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларини атрофлича таҳлил қилди, ривожланиш ва изчил ривожлантиришни талаб қиладиган устувор йўналишларни белгилаб олди, икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган таклифлар билдирилди.

    Тадбир иштирокчилари ўзаро фикр алмашишнинг долзарблигини таъкидлаб, шу каби форматдаги яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

    Озарбайжон таҳлилий тузилмалари билан ўтказилган қўшма давра суҳбати натижасида Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) Озарбайжон халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази (ХМТМ) билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

    Ушбу шартнома МОХИ ва ХМТМ ўртасидаги ҳамкорликка тизимли тус беришга мўлжалланган бўлиб, унда қўшма “давра суҳбатлари”, семинарлар, конференциялар, илмий тадқиқотлар ва ҳ.к. ўтказиш кўзда тутилган.

    Маълумот учун: ХМТМ Озарбайжон Президентининг фармони билан 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади Озарбайжонда ва жаҳонда рўй бераётган муҳим халқаро жараёнларни таҳлил қилиш, халқаро муаммолар бўйича тадқиқот материаллари ва маърузаларни тайёрлаш, Озарбайжон бўйича тадқиқотларни кенгайтириш, хавфсизлик жараёнлари ва муаммоларини ўрганишдан иборат.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates