Ўзбекистон – Озарбайжон: парламентлар ўртасидаги мулоқот амалий натижаларга қаратилади

    Халқаро ҳамкорлик 27 октябр 2022 1191

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ Парламентлараро Aссамблеяси кузги сессиясида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Сахиба Гафарова билан учрашди.

    Учрашув давомида жорий йилда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган юқори даражадаги келишувлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоланиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

    Мулоқотда сўнгги йилларда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик суръати янада жадаллашгани қайд этилиб, шу билан бирга мавжуд имкониятлардан янада фаолроқ фойдаланиш, хусусан, қонун ижодкорлиги йўналишидаги ҳамда қўмиталар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда гендер тенглик ва оила масалалари, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида амалий мулоқотни йўлга қўйиш каби масалалар эътибор марказида бўлди.

    Шунингдек, 2022 йил 29 июнда Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаеванинг Озарбайжон Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми ўтказилганлиги ҳамда мазкур форумда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик каби соҳаларда самарали фаолият юритаётган Ўзбекистон тадбиркор аёллари иштирок этиб, қатор келишувларга эришилганлиги алоҳида таъкидланди.

    Учрашув якунида парламентларнинг савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг навбатдаги бизнес-форумини Ўзбекистонда ўтказиш борасида келишиб олинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates