Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми қаерда яшайди? 

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республикамиз аҳолиси сонини эълон қилди.

    Маълумотга кўра, мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони 36 197 781 кишидан иборат. Бундан:

    - шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши;

    - қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши.

    2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп.