Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — "Маде in Uzbekistan" бренди остида маҳаллий маҳсулотларни тарғиб қилиш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан иборат бўлди. Ушбу ташриф доирасида 25 та маҳаллий тўқимачилик корхонаси Texworld NYC, Apparel Sourcing USA ва Home Textiles Sourcing Expo халқаро кўргазмаларида қатнашди (Ню-Ёрк шаҳри).
Кўргазмалар доирасида Bunzl plc, Levi Strauss & Co., PVH Corp., G-ИИИ Apparel Group, Kontoor Brands, American Eagle Outfitters, Tapestry Inc., Macйъс, American Apparel & Footwear Association (ААФА), United States Fashion Industry Association (УСФИА), Oritain ва бошқа етакчи компаниялар билан музокаралар олиб борилди. Учрашувларда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларини АҚШ бозорига чиқариш ва соурcинг механизми асосида буюртмалар жойлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ташриф давомида ИССВ вакиллари АҚШ Савдо вазирлиги (У.С. Department of Commerce) билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо тўсиқларини камайтириш ва инвестицияларни фаоллаштириш бўйича механизмни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбек маҳсулотларини, жумладан, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электр техникаси ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Amazon, Walmart, Whole Foods Market, Bloомингдалеъс ва The Home Depot каби йирик савдо тармоқларида жойлаштириш имкониятлари ҳам алоҳида муҳокама қилинди.
АҚШ Савдо вазирлиги ҳузуридаги CLDP (Савдо ҳуқуқини ривожлантириш дастури) вакиллари билан бўлган музокаралар чоғида ўзбекистонлик компаниялар учун АҚШ стандартларига мос сертификатлаш ва қадоқлаш бўйича вебинар ва семинарлар ташкил этишга келишиб олинди. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (УСДА) ва АҚШ Пахта Ассоциацияси билан учрашувда GSM-102 дастури доирасида Ўзбекистонга АҚШ пахтасини етказиб бериш, кредит лимитини ошириш ва "Маде from U.S. Cotton" ташаббусини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги миллий маҳсулотларни халқаро бозорга чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тизимли ишларни давом эттирмоқда









