Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим марафон бўйича Осиё чемпионатида 2 та кумуш медални қўлга киритди

    Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетиканинг ярим марафон йўналиши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

    Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, қитъа чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани 2 та кумуш медаль билан якунлади.

    Яккалик йўналишида 1 соат 13 дақиқа 29 сония натижа қайд этган Ситора Ҳамидова 5 йил аввал ўзи ўрнатган Ўзбекистон рекордини янгилашга эришди. Ушбу натижа юртдошимизга кумуш медални тақдим қилди. Олтин медаль Япония, бронза медали эса Қирғизистон терма жамоаси аъзосига насиб этди.

    Шунингдек, уч нафар спортчимизнинг умумий ҳисобдаги 3:46:08 натижаси жамоавий дастурда кумуш медалларни тақдим қилди. Ушбу йўналишда Қирғизистон жамоаси олтин, Ҳиндистон эса бронза медалига сазовор бўлди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates