Ўзбекистон бахшилари Қўқонда куйлайди

    Жорий йилнинг 20 январь куни Қўқон шаҳрида «Бахшичилик санъатида устоз-шогирд анъаналари» мавзусида илмий-амалий конференция ҳамда Ўзбекистон бахшиларининг ижодий гастроль концерти бўлиб ўтади.

    Президентимизнинг 2022 йил 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Қўқон шаҳри «Туркий дунёнинг туризм пойтахти» деб эълон қилинганлиги муносабати билан шаҳарнинг маданий ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш, туристлар учун қўшимча қулайликлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини такомиллаштириш ҳамда жозибадорлигини ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

    Ана шу вазифалар ижроси доирасида Маданият ва туризм вазирлиги томонидан бир қатор тадбирлар ташкил етилиши режалаштирилган. Хусусан, жорий йилнинг 20 январь куни Қўқон шаҳрида «Бахшичилик санъатида устоз-шогирд анъаналари» мавзусида илмий-амалий конференция ҳамда Ўзбекистон бахшиларининг ижодий гастроль концерти бўлиб ўтади.

    Илмий-амалий конференция соат 10:30 дан 12:30 гача, Ўзбекистон бахшиларининг ижодий гастроль концерти 14:00 дан 15:30 гача Қўқон шаҳар 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида ўтказилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates