«Бахшичилик санъати» ЮНЕСКО рўйхатига киритилди

    Туризм 16 декабр 2021 3028

    ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси (НМММҲҚ) XVI сессияси доирасида «Бахшичилик санъати» Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси элементи сифатида Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди.

    Ушбу элемент бўйича номинацион пакет Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси томонидан тайёрланиб, 2020 йилда НМММҲҚга тақдим этилган. Икки йил давомида ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия ва Ўзбекистоннинг Париждаги доимий делегацияси Қўмитага аъзо давлатлар, Баҳолаш комиссияси ва ЮНЕСКО Котибияти билан ҳамкорликда мазкур элементни тарғиб қилиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

    Сессия доирасида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси томонидан «Бахшичилик санъати» номинациясининг тақдимоти ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига ушбу санъат турини асраб-авайлаш ҳамда миллий ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш бўйича ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Бунда Президентимиз раҳбарлиги остида сўнгги йилларда «Бахшичилик санъати» ни қайта тиклаш, жумладан, Ўзбекистонда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган «Бахшичилик санъати» халқаро фестивалини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган аниқ чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

    2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида бўлиб ўтган «Жаҳон цивилизациясида бахшичилик санъатининг тутган ўрни» мавзусидаги анжуманнинг муҳим хулосалари, бахшичиликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар, шунингдек, ушбу санъат турини келажак авлодга муносиб етказиш мақсадида ихтисослаштирилган коллеж ва олий ўқув юртларида ёш бахшиларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ҳам муҳокама марказида бўлди.

    Тадбирда Ўзбекистон ҳудудида бахшичиликнинг ривожланиш тарихини акс эттирувчи махсус видеоролик намойиш этилди.

    НМММҲҚ ушбу элементни Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритишни аккламация (кенг консенсус) йўли билан ҳеч қандай дебатлар ва овозга қўйишларсиз маъқуллади.

    Баҳолаш комиссияси вакилларининг фикрича, бахшичилик санъати ноёб тарихий-маданий мерос бўлиб, номинациялар тўплами ушбу миллий элементни Номоддий маданий мероснинг Репрезентатив рўйхатига киритиш учун барча мезонларга жавоб беради. Қабул қилинган қарор ЮНЕСКО кўмагида бахшичилик санъатини асраб-авайлаш, кўпайтириш ва тарғиб қилиш чора-тадбирларини миллий ва халқаро миқёсда янада кучайтиришга хизмат қилади.

    «Бахшичилик санъати» Ўзбекистон Республикаси томонидан Репрезентатив рўйхатга киритилган номоддий маданий мероснинг олтинчи элементи бўлди. Бунга қадар ушбу рўйхатдан «Бойсун тумани маданий макони» (2008), «Катта ашула» (2009), «Аския» (2014), «Палов маданияти ва анъаналари» (2016) ва «Лазги» (2019) ўрин олган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон бошқа давлатлар билан ҳаммуаллифликда «Шошмақом» (2008), «Наврўз» (2016) ва «Миниатюра санъати» (2020) номинацияларини илгари суришда иштирок этди.

    Келгуси йилларда «Ўзбекистон кулолчилик мактаби» миллий элементлари, шунингдек, бошқа давлатлар билан «Ҳунармандчиликнинг анъанавий услуби» ва «Рубоб чалиш», «Марказий Осиёда анъанавий каштачилик услуби», «Хўжа Насриддин қиссаларини айтиш анъанаси» каби кўп миллатли номинацияларни НМММҲҚ муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

    ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XVI сессияси 13-18 декабрь кунлари Ташкилотнинг Париждаги штаб-квартирасида виртуал режимда ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates