Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудуди орқали ўтувчи янги Т916 йўналиши очилди

    Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳаво ҳудуди орқали ўтувчи янги Т916 ҳаво йўналиши очилди. Шунингдек, бу Европадан Жануби-Шарқий Осиёга парвозлар учун қўшимча йўналишлардан бири ҳисобланади.

    Ҳаво йўналиши очилганидан бери Европадан Жануби-Шарқий Осиёга йўналиш бўйича 19 та авиарейс амалга оширилди.

    Янги йўналишдан аллақачон Lufthansa Cargo (Германия), Cargolux (Люксембург), Cargolux Italy (Италия), Nomad aviation (Швейцария), Western Global Airlines (АҚШ), Aerologic Cargo Airlines (Германия) компаниялари фойдаланди.

    Т916 ҳаво коридорининг умумий узунлиги 2187 километр. Ҳаво кемалари Ўзбекистон Республикасининг 437 километр, Қозоғистон Республикасининг 1750 километр ҳаво ҳудудидан учиб ўтади, деб хабар беради zakon.kz.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates