Сел оқибатида ҳалок бўлган икки нафар Қирғизистон фуқаросининг жасади Ўзбекистондан топилди

    Ўш шаҳрида (Қирғизистон) сел оқибатида ҳалок бўлган оиланинг икки нафар аъзосининг жасади Ўзбекистондан топилди.

    Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Ҳалок бўлганлар Андижон шаҳридаги Шаҳронсой дарёсига оқиб кетган.

    “Бугун соат 14:30 да 19 ёшли Н.М. ва 10 ёшли Н.М.нинг жасади топилди, улар ҳозирда Андижон шаҳар ўликхонасида”, дейилади хабарда.

    Бошқа аёлни қидириш давом этмоқда.

    14 июль куни Ўш шаҳрида Оқ-Буура дарёси ўз қирғоқларидан тошиб чиқди. Марказий бозор ва Ўзғур ва Тўлойкон қишлоқларига сел ёпирилди. “Бўрубай ота” дам олиш масканидан фуқаролар эвакуация қилинди.

    “Мол булоқ” дам олиш масканида сел бир аёлни уч қизи билан олиб кетди. Олдинроқ қутқарувчилар етти ёшли қизалоқ ва унинг онасининг жасадини топган эди, деб хабар беради report.az.



    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates