Ўзбекистон Боку портида ўз терминалини очишни режалаштирмоқда

    Транспорт 18 май 2023 1540

    Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Trendга берган интервьюсида маълум қилди.

    — Мазкур терминал нафақат Ўзбекистонга шакар ташишда, шу билан бирга экспорт юкларимизни хорижлик ҳамкорларимизга етказиб беришда ҳам хизмат қилади. Келгусида Алят портидан фойдаланиш учун портнинг инфра тузилмасини ривожлантиришда давлат-хусусий шерикчилик асосида ўзбек тадбиркорларини маблағ киритишларига жалб қилмоқчимиз, — дейди Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов.

    Унинг сўзларига кўра, ҳозир томонлар Боку порти ҳудудида Ўзбекистон юкларини сақлаш учун омбор инфратузилмасини яратиш бўйича амалий ишлар қилмоқда.

    Мўминовнинг қўшимча қилишича, бу йил Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Озарбайжон ва Грузия портлари орқали юк ташиш ҳажмини 1,5 миллиона тоннагача оширишади.

    — Ҳозирги дунёдаги гиёсиёсий вазият юк ташишнинг муқобил йўлларини қидиришни талаб қилмоқда, — дейди вазир ўринбосари. — Шу маънода Ўзбекистон юкларни Озарбайжон йўналиши томон қайта йўналтириш орқали Ўрта йўлак (Транс-Каспий халқаро транспорт йўли) салоҳиятини ривожлантирилмоқда. Бугунги кунга келиб, айниқса, шакар импорти учун Озарбайжоннинг транспорт салоҳиятидан, Боку халқаро денгиз савдо портининг имкониятларидан жуда фаол фойдаланмоқдамиз. Бу йил шакар етказиб беришни икки баравар (300 минг тоннагача) оширишни режалаштирганмиз.

    Унинг қайд этишича, 2022 йили Озарбайжон ҳудуди орқали шакар хомашёсини ташиш 130 минг тоннани ташкил қилган. Умуман олганда, 2022 йилда Озарбайжоннинг Алят порти орқали Ўзбекистон Республикаси экспорт-импорт юкларини ташиш ҳажми 65 фоизга ошиб, 900 минг тоннадан ортиқни ташкил қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates