Ўзбекистон бўйлаб илк марта ўтказилаётган ёшлар «агромарафони» АКИС марказидан бошланди

    Агросектор 29 сентябр 2021 1615

    Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар АКИС марказида Ўзбекистонда илк маротаба «АГРОМАРАФОН» ташкил этилди.

    Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши, Европа халқаро ҳамкорлик ташкилоти кўмаги остида Тошкент давлат аграр университети ва бошқа қатор ташкилот ҳамда компаниялар иштирокида ташкил этилди.

    Марафон АКИС марказий майдонида 100 га яқин ёш аграрчи-фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ёш тадбиркорлар ва Тошкент давлат аграр университети талабалари иштирокида, спикерлар сабаб мотивацияга тўла ва ёрқин тарзда ўтди. Спикерлар ёшлар билан ўз муваффақият тарихлари, шунингдек шахсий тажрибада синовдан ўтган тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

    Ташкилотчилар республикадаги муваффақиятли агротадбиркорлар ва фермерлар иштирок этган ушбу марафон ёшлар учун йўл кўрсатувчи маёқ, ўзаро алоқа йўлидаги қулай платформа, тажриба алмашинув майдончаси сифатида хизмат қилиб, бизнес-режалар тайёрлашга ёрдам беради ва умуман олганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз бизнесини сифатли даражада бошлаб олишга имкон беради, дея ишонч билдирдилар. Келажакда ушбу янги билимлар ўз фаолиятини эндигина бошлаётган фермерлар учун жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини очади.

    Марафон келгусида республиканинг бошқа ҳудудлари бўйлаб давом этади. Ёшларга ижтимоий йўналтирилган давлат кўмаги доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширадиган ишларини ривожлантириш учун ер олган ёшлар асосий мақсадли аудитория бўлади, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates