Ўзбекистон CAREC дастурининг 23-вазирлар конференциясида иштирок этди

    Жорий йил 8 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев бошчилигидаги делегация Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастурининг (CAREC) 23-вазирлар конференциясида иштирок этди.

    Конференцияда «Иқлим ўзгариши бўйича CAREC ҳаракатлар режаси», «CAREC ўрта муддатли истиқболлар шарҳи – 2030», «Декарбонизация ва минтақавий энергия хавфсизлигини рағбатлантириш», «Иқлим ўзгариши муаммоларига инновацион ечимлар ва сунъий интеллектнинг роли», «CAREC 2 коридори ривожлантириш» ва « CAREC институтини фаоллаштириш режаси» масалалари муҳокама этилди.

    ОТБ вице-президенти, CAREC дастурида иштирок этувчи мамлакатлар делегациялари раҳбарлари, ОТБ, Жаҳон банки, ОИИБ, ЕТТБ департаментлари раҳбарлари ва CAREC нинг тараққиёт бўйича бошқа халқаро ҳамкорлари ҳисоботлари тингланди.

    Маълумот учун: Ўзбекистонда сўнгги 20 йил ичида CAREC доирасида умумий қиймати 19 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Келгуси беш йилда Ўзбекистонда умумий қиймати 12,6 миллиард доллар бўлган 41 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

    Панель мунозараларида, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон делегациялари раҳбарлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муваффақиятлари биринчи навбатда, энергетика, инновациялар, рақамлаштириш, шунингдек, иқлим ўзгариши соҳаларида минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидладилар.

    2025-2026 йилларга мўлжалланган CAREC флагман лойиҳалари орасида энергия, рақамлаштириш, тўсиқсиз электрон тижорат, «яшил иқтисодиёт», иқлим ва барқарор ривожланиш бўйича CAREC жамғармаси концепциясини ишлаб чиқиш, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли орқали боғлиқликни мустаҳкамлаш лойиҳалари илгари сурилди.

    Конференция доирасида «ОТБ ва Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги ўртасида Иқлим ва барқарор ривожланиш бўйича лойиҳаларни тайёрлаш жамғармаси тўғрисидаги битим», «ОТБ ва Корея Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида Иқлим ва барқарор ривожланиш лойиҳасини тайёрлаш жамғармаси тўғрисидаги битим», «ОТБ ва Озарбайжон ҳукумати, Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида Каспий денгизи яшил энергия коридори лойиҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум» ва «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва ОТБ ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми» имзоланди.

    Сўнгги ҳужжатга кўра, ОТБ Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлаш учун грант сифатида 225 минг доллар миқдорида техник ёрдам кўрсатиб келяпти.

    Бундан ташқари, ОТБ кредит битимини эрта имзолаш мақсадида транспорт йўлакларининг барқарорлигини ошириш ва модернизация қилиш лойиҳасини кўриб чиқишни тезлаштиришга, шунингдек, темир йўлларни модернизация ва электрлаштириш лойиҳаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

    Конференция якунлари бўйича Вазирларнинг Қўшма баёноти қабул қилинди ва 2025 йилга мўлжалланган CAREC дастури бўйича Қирғизистон Республикасини раислик қилувчи томон этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates