Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиясининг 67-сессиясида иштирок этяпти

    Шу кунларда БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссиясининг 67-сессияси бўлиб ўтяпти.

    Унда дунёнинг барча минтақаларидан аъзо давлатлар, БМТ тузилмалари ва «ECOSOS» томонидан аккредитациядан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) вакиллари иштирок этяпти.

    Аёллар мақоми бўйича комиссиянинг бу галги сессияси асосий мавзуси рақамли технологиялар ва аёллар ҳуқуқлари бўлди. Сессияда иштирок этган БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш «Оддий нарса: инсоният ижодий ғояларсиз фан ва технология соҳасида ўз салоҳиятининг фақат ярмини амалга оширади», — дея таъкидлаб ўтди.

    Мазкур тадбирда Ўзбекистон делегацияси томонидан мамлакатда амалга оширилаётган гендер тенглик сиёсати, таълим ва илм фанда хотин-қизларга берилаётган имтиёзлар ва имкониятлар, хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини таъминлашдаги инновацион ёндашув, аёллар тадбиркорлиги ва бизнес йўналишида имкониятларни кенгайтиришда амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон тажрибаси тақдим этилди.

    Шу билан бирга мамлакатимиз делегацияси аъзолари сессиянинг бир қатор шўъбаларида иштирок этди.

    Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси БМТнинг Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Гендер ва инсон ҳуқуқлари бўлим бошлиғи Нафиссатоу Диоп, бўлим маслаҳатчиси Лейла Шарафий билан учрашди.

    Суҳбат чоғида ЮНФПА вакиллари Ўзбекистонда гендер тенглик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини, олиб борилаётган гендер сиёсатнинг самарали натижаларини ва қабул қилинаётган қонунларни доимий кузатиб боришини эътироф этди.

    Мулоқот давомида зўравонликни содир этган шахслар билан ишлаш бўйича стандарт операцион иш тартибларини (SOT) жорий этиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттириш, ОАВ вакиллари учун гендер сезгирлик бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш, гендер статистикасини самарали юритиш, зўравонликка учраган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун тренинглар ўтказиш самарадорлигини яхшилаш масалалари муҳокама этилиб, бу борада ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

    Бундан ташқари, делегация вакиллари «БМТ-аёллар» тузилмаси ижрочи директори ўринбосари Анита Бхатия билан учрашди. Мулоқот давомида А.Бхатия Ўзбекистонда гендер тенглик ва хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

    БМТ вакили 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси ҳамда 2022–2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича миллий дастурни амалга оширишда Ташкилотнинг техник ва молиявий кўмагини жалб этишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    Жумладан, аёлларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасида инновация ва рақамли технология дастурларини ишга тушириш бўйича ҳамкорликка оид аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

    Шунингдек, вакилларимиз БМТ тадбирлари доирасида Венгриянинг маданият ва инновациялар вазирлиги давлат котиби ўринбосари Аттила Бенеда билан ҳам учрашув ўтказди.

    Музокаралар доирасида икки давлат ўртасида стартап лойиҳалар танловлари ўтказилиши тажрибасини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида Венгрия тажрибаси хусусида ҳам сўз борди.

    БМТнинг 67-сессияси доирасида хорижий делегациялар билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди ва бир қатор келишувларга эришилди.

    Хусусан, Ўзбекистон делегациясининг Қирғизистон олий таълим вазири ўринбосари билан учрашувда олий таълим ва инновацион фаолият соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий механизмлари муҳокама этилди ва жорий йилда Қирғизистоннинг қиз талабалари билан боғлиқ стартап ва инновацион лойиҳалар учун махсус лойиҳа ташкил этишга келишиб олинди.

    Қирғизистон депутати Д.Ашимова Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини алоҳида кузатиб боришини таъкидлади. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ва хотин-қизларнинг таълим соҳасида берилаётган эътиборига шахсан гувоҳ бўлаётганини таъкидлаб, ушбу йўналишдаги барча ташаббусларни юқори баҳолади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates