Мақсад — Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этиш, сармоя жалб этиш ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Кўргазма давомида делегация мамлакатнинг турли туристик йўналишлари, маданий диққатга сазовор жойлари ва ўзига хос анъаналарини намойиш этади.
Бундан ташқари, хорижий ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш истиқболларини муҳокама этиш ва туризм соҳасидаги етакчи жаҳон иштирокчилари билан тажриба алмашиш режалаштирилган.
Шунингдек, делегация Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи туризмдаги замонавий тенденцияларга бағишланган давра суҳбатлари ва семинарларда иштирок этяпти.
Шу билан бирга кўргазмада Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан ташриф буюрган туроператорлар, овқатланиш ва меҳмонхона вакиллари, ҳунармандлар ўзларининг маҳсулотларини тақдимотларини ўтказдилар.
“WTE Miami” кўргазмаси вакилининг сўзларига кўра, тадбирда 3000 дан ортиқ иштирокчилар, 40 дан ортиқ маърузачилар, 60 дан ортиқ мамлакат вакиллари, 400 дан ортиқ стендлар ва 120 дан ортиқ ОАВ вакиллари ташриф буюрган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.