Ислом бирдамлиги спорт федерацияси ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг натижаларини эълон қилди ва унда Ўзбекистон делегацияси биринчи ўринда дея баҳоланди.
Шунингдек, кучли учликдан Эрон ва Баҳрайн делегациялари ҳам ўрин эгаллаган.
Маълумот ўрнида: ҳамюртларимиз Осиё ўйинларида 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза, жами 71 та медаль жамғариб, медаллар сони ва сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди.