Учрашувда П. Лильерт Ўзбекистоннинг глобал, хавфсиз, тартибли ва доимий миграция ҳақидаги халқаро келишувларни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган давлатлардан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия томонидан ташкил этилган «Одам савдосига қарши курашишда глобал таҳдидлар: жамиятнинг роли ва халқаро ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференция юқори баҳоланди.
Суҳбат чоғида чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш, одам савдосига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш ҳамда глобал миграция жараёнлари доирасида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш ва зарур чоралар кўриш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.









