Ўзбекистон ҳамда Россия Нотариал  палаталари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида жойлашган “Samarkand Regency Amir Temur“  меҳмонхонаси конференц залида “Нотариат фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги Халқаро конференция ўтди.

    Конференцияда сўзга чиққанлар Ўзбекистонда нотариат соҳасида амалга оширилган инқилобий ўзгаришлар, ташкил этилганига 2 йилдан ошган Нотариал палатанинг эришган муваффақиятларини эътироф этди.

    Шундан сўнг Россия Федерал Нотариал палатаси ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Халқаро конференция доирасида яна бир муҳим тадбир ўтказилди, яъни Москва шаҳар Нотариал палатаси ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.

    — Биз атиги 3 йилга яқин муддатда фаолият юритаётган, шу билан биргаликда 30 йиллик тажрибага эга Россия Федерацияси хусусий нотариусларининг фаолиятига ҳам жорий қилса бўладиган янгиликлари бор Ўзбекистон Нотариал палатаси билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганимиздан хурсандмиз, — деди ўз интервьюсида Россия Федерал Нотариал палатаси президенти Константин Анатольевич Корсик.

    Конференция доирасида меҳмонлар эътиборига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходими Умиджон Валиев томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини тақдимот қилинди.

    “Нотариус” ААТ хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ҳамда фуқаролар учун жуда катта қулайлик яратган. Айниқса, давлат органлари ва ташкилотларининг электрон базаси билан интеграция қилини, фуқароларнинг ташкилотлар ўртасида сарсонгарчиликларининг олдини олади.

    Мисол учун, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати электрон базаси билан интеграция фуқарога тегишли автомототранспортнинг русуми, рақами, унга қўйилган тақиқ ва бошқа маълумотларни тизим орқали кўриш имконини беради.

    Россиялик нотариуслар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида нотариал ҳаракат учун тўловлар қандай амалга оширилиши билан танишдилар. Россия нотариуслари Ўзбекистон нотариусларининг электрон тизим орқали нотариал ҳаракатлари билан қизиқдилар. Тадбир савол-жавобларга бой бўлди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates