У эълон қилинган кундан бошлаб – 19 ноябрдан кучга киради.
Шу билан бирга, Россиянинг ядровий чеклаш соҳасидаги сиёсати тўғрисидаги аввалги фармон ўз кучини йўқотган деб тан олинади.
Доктринада айтилишича, давлатнинг энг олий устувор вазифаси потенциал душманни Россия ва унинг иттифоқчиларига қарши тажовуздан қайтаришдир.
Шунингдек, Россия ядро қуролини “тўхтатувчи восита” сифатида кўриши, ундан фойдаланиш экстремал ва мажбурий чора эканлиги таъкидланган. Россия “ядровий таҳдидни камайтириш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда”, шунингдек, “ҳарбий, шу жумладан ядровий можароларни” қўзғатиши мумкин бўлган давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашувига йўл қўймасликка ҳаракат қилиши керак.
Россия “потенциал душманга қарши” ядровий тўхтатиб туришни қўллайди. Доктринада бу “Россия Федерациясини потенциал душман деб ҳисоблайдиган алоҳида давлатлар ва ҳарбий коалициялар (блоклар, иттифоқлар)” деб тушунилади, улар ядро қуролига ёки “умумий мақсадли кучларнинг муҳим жанговар салоҳиятига” эга.
Блок ёки коалиция аъзоси бўлган бундай давлатнинг Россия ёки унинг иттифоқчиларига тажовузкорлиги “ушбу коалициянинг (блок, бутун иттифоқ) тажовузкорлиги деб ҳисобланади”.
Доктринада, шунингдек, ядровий тўхтатиб туриш “потенциал душманнинг Россия Федерациясига ва (ёки) унинг иттифоқчиларига тажовуз қилинган тақдирда жавоб қайтариш муқаррарлигини тушунишини” таъминлаши кераклиги таъкидланган, деб хабар беради rbc.ru.