Унга кўра, ҳар ой 10 та квартира, 100 та автомобиль ва 1000 та маиший техника тўплами ўйналиши мумкин, деб хабар беради ria.ru.
“Фуқаролар оилаларни қўллаб-қувватлаш ва фарзанд кўриш учун рағбатлантириш масалалари бўйича мен билан тез-тез боғланишади. Менга ғоялардан бири жуда фойдали бўлиб туюлди ва мен буни ҳаётга татбиқ этиш учун таклиф билдираман. Гап шундаки, Россияда туғилишни рағбатлантириш учун янги туғилган чақалоқлар ўртасида бутун Россия лотереясини бошлашни таклиф қиламан. Мисол учун, Россиянинг янги туғилган фуқаролари ўртасида ҳар ойда 10 та квартира, 100 та автомобиль ва 1000 та уй жиҳозлари тўпламини ўйнаш мумкин, деди Чернишов РИА Новости агентлигига.
Депутатнинг сўзларига кўра, бундай лотереяларда иштирок этиш автоматик тарзда бўлиши мумкин, ФҲДЁ рўйхатларига кўра, ғолиблар тантанали равишда эълон қилинади, уларнинг ота-оналари эса мукофотларни олади. Давлат Думаси спикери ўринбосари шунга ўхшаш ташаббуслар аллақачон маҳаллий даражада амалга оширилганини, Ленинград вилояти ва Хабаровск шаҳрида янги туғилган чақалоқлар ўртасида ана шундай ўйинлар ўтказилганини ва бу одамлар томонидан ижобий кутиб олинганини таъкидлади.
Унинг фикрича, бундай лойиҳа фарзанд кўриш истагида бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун рағбатлантирувчи омил бўлади, бу дастур туғилиш муаммоларига эътиборни қаратади, шунингдек, оила ва болалик ҳақида ижобий маълумот муҳитини яратади.
“Янги туғилган чақалоқлар учун лотерея болали оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли давлат дастурининг бир қисмига айланиши мумкин, бу охир-оқибатда Россиядаги демографик вазиятни яхшилашга ёрдам беради”, деб қўшимча қилди Чернишов.