"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчиларни вақтида рўйхатдан ўтишга чақирди

    Йўловчиларнинг маҳаллий авиақатновларга кечикиб қолиш ҳолатлари кўпайиб, низоли вазиятлар тез-тез юзага келмоқда.

    "Ўзбекистон ҳаво йўллари" АЖ Маҳаллий авиақатновлар учун рўйхатдан ўтиш парвоз жўнашидан 30 дақиқа олдин тугашига эътибор беришларини сўради.

    Авиакомпаниянинг маълум қилишича, йўловчиларнинг маҳаллий авиақатновларга кечикиб қолиш ҳолатлари кўпайиб, низоли вазиятлар тез-тез юзага келмоқда.

    "Ҳаво кемалари қатъий қоидаларга мувофиқ парвозни амалга оширади. Авиачиптани харид қилиб, йўловчи Шартнома тузади, унга кўра авиакомпания йўловчи ва юкни белгиланган йўналиш бўйлаб ташиш мажбуриятини олади.

    Йўловчи, ўз навбатида, хавфсиз парвоз учун зарур бўлган қоидаларга риоя қилиш мажбуриятини олади. Улардан бири рўйхатдан ўтишдир, ушбу жараён маҳаллий авиақатновлар учун жўнашдан 30 дақиқа олдин, халқаро авиақатновлар учун эса жўнаб кетишдан 1 соат олдин тугайди.

    Авиаташувлар шартномасининг асосий шартлари авиакомпаниянинг расмий сайтида жойлаштирилган оммавий офертада акс эттирилган", дейилади хабарда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates