баннер
7 апр 2025
16:47

    Hindustan Times: Покистон қўшинлари Ҳиндистоннинг Кашмирдаги ҳудудига бостириб кирди

    Покистон қўшинлари сешанба куни Жамму ва Кашмирнинг иттифоқ ҳудудининг Пунч секторидаги Ҳиндистон ҳудудига бостириб кириб, Ҳиндистон ва Покистон назоратидаги Кашмирни ажратиб турувчи назорат чизиғи бўйлаб ўт очди.

    Hindustan Timesнинг Ҳиндистон Қуролли кучлари вакилига таяниб хабар беришича, ҳинд ҳарбийлари ҳеч қандай сабабсиз босқинга “самарали, назоратли ва ўлчовли жавоб берди”. “Вазият назорат остида ва яқиндан кузатиб борилмоқда. Ҳиндистон армияси назорат чизиғи бўйлаб тинчликни сақлаш учун Ҳиндистон ва Покистон қуролли кучлари ўртасида 2021 йилда эришилган ўзаро англашув тамойилларига амал қилиш муҳимлигини яна бир бор таъкидлайди”, деди армия вакили.

    Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Покистон аскарларининг Жамму ва Кашмирдаги Ҳиндистон ҳудудига бостириб кириши билан боғлиқ ҳодиса республика ички ишлар вазири Амит Шоҳнинг 7-8 апрель кунлари минтақага ташрифидан бироз олдин содир бўлган. Маълумотларга кўра, Покистон қўшинлари Ҳиндистонга Покистонпараст сепаратист гуруҳлардан террорчи гуруҳларнинг кириб келишини таъминлаш учун назорат чизиғи бўйлаб кескинликни қўзғатган бўлиши мумкин. Айни пайтда Пунч секторида кенг кўламли аксилтеррор операцияси олиб борилмоқда.

    Кашмир Ҳиндистон ва Покистон ўртасида 1947 йилда Британия Ҳиндистони мустақилликка эришгач, диний қарашлар бўйича икки давлатга бўлинганидан бери давом этаётган ўткир баҳс мавзуси бўлиб келмоқда. Кашмирнинг давлат чегараси йўқ, унинг ҳудуди Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қиладиган назорат чизиғи билан бўлинган. Ҳиндистон қисмида эса уни мамлакатдан ажратиш тарафдори бўлган гуруҳлар фаоллик кўрсатиб келмоқда. Янги Деҳли Покистонни экстремистларни қўллаб-қувватлашда айблайди, Исломобод бу айбловни рад этади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech