Лаборатория ходимлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида учраган, шунингдек Ўзбекистон Қизил китобида камёблик даражаси “0” сифатида киритилган Омонқўтон тангаўтининг (Hedysarum amankutanicum B. Fedtsch.) Ўзбекистон Миллий гербарийсида (TASH) сақланаётган ягона намунадаги, 1913-йилда терилган гербарийси баргидан фойдаланган ҳолда ядро ДНК сини сифатли даражада ажратиб олишга муваффақ бўлишди.
Узоқ йиллар давомида дала тадқиқотларида топилмаган, яъни йўқолиб кетган деб тахмин қилинаётган турни ядро ДНК сини ажратиб олиш ва бунинг учун янги методдан фойдаланилгани диққатга сазовор.
Мазкур янги методни нафақат Hedysarum amankutanicum учун, балки бошқа йўқолиб кетган ва эски намунадаги гербарийлардан ДНК ажратиб олиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳозирда ушбу янги методга патент олиш учун Ўзбекистон Республикаси Aдлия Вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал Мулк Aгентлигига тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.