Конференцияда Тожикистон, Россия ва ўзбекистонлик олимлар академиянинг профессор ўқитувчилари иштирок этиб, тиббий амалиётда профессионал клиник муаммоларини ҳал қилиш борасида маъруза қилдилар.
Олимлар талабаларда клиник фикрлашни шакллантириш учун инсон танасининг физиологик функцияларини баҳолашда амалий кўникмаларни эгаллашнинг афзаллиги ҳақида айтиб ўтди.
Шунингдек семинарда Олтой давлат тиббиёт университети, Барнаул, Россия, Бухоро тиббиёт институти олимлари амалиётга йўналтирилган ўқув жараёни, аниқ амалий натижага қаратилган назарий билимлар, бўлажак мутахассислар учун зарур бўлган қобилият, кўникмаларни шакллантириш усуллари борасида фикр алмашди.
Конференцияда Тошкент Тиббиёт Академияси ПҳД докторанти Матлуба Мирзаева ҳам иштирок этиб, «Пременопаузал даврдаги аёлларда кўкрак бези саратонининг клиник метаболик хусусиятлари» мавзусида маъруза қилди.
Ҳамкорлик материали