“Агар шу кетиш бўлса, Ўзбекистон Хитойдан ўтиб кетади!.."

    Фан 12 ноябр 2024 263

    Хитойлик олимлар Ўзбекистоннинг илм-фан соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларини эътироф этди.

    Фанлар академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти Биотехнология ва нанотехнология лабораторияси мудири, биология фанлари доктори Бахтиёр Расулов ўзининг фейсбукдаги саҳифасида бугунги ўзбек илм-фани ютуқлари билан боғлиқ пост қолдирди.

    Таъкидлашича, мамлакатимизга келган хитойлик ҳамкасблари лабораторияларда олиб борилаётган илмий ишлар билан қизиққан.

    "Бир ҳамкасбимиз кўпдан бери Ўзбекистонга келаркан. Унинг биринчи айтган гапи шу бўлди: “Аввал келганимизда, асосан, ёши катта олимларни кўрардик. Ҳозир эса ёш олимлар, лаборатория мудирлари ҳам, лойиҳа раҳбарлари ҳам..."
    Меҳмонларимиздан яна бирининг эсда қолган гапи шу: “Агар бу кетиш бўлса, сизлар (Ўзбекистон) биздан (Хитойдан) ўтиб кетасизлар!.."
    Ёнимизда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Khurshud Turakulov домла ҳам бор эди, дедик: “Ҳаракатдамиз, Худо хоҳласа!.."
    Бу эътироф биринчиси эмас. Шу йилнинг ёз охирларида Россия генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтидан ҳам бир гуруҳ олимлар келган, лабораторияларимизни кўришган эди. кейин: “Биздан анча ўтиб кетибсизлар...“ дейишганди.
    Кейинги 2-3 йилда, айниқса, ўзимизнинг институтда жиддий тадқиқотлар эълон қилина бошланди. Айрим лабораторияларимиз 3-4 тадан салмоқли нашрларда кўриниш беришяпти. Насиб қилса, бу йилги ҳисоботимизни эълон қилиш ниятидаман. Мақсад, Ўзбекистонда қилинаётган илмий-тадқиқотларни оммалаштириш ва шу орқали ёшларни илмга жалб этишдир", дейди олим ўзининг постида.

    Шунингдек, Бахтиёр Расулов илмнинг бошқа соҳаларида изланишлар олиб бораётган ҳамкасбларини ўз илмий фаолиятларини ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб боришга чақирди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates