Ўзбекистон ҳудудлари ва Бирмингем шаҳри ўртасида ҳаво қатновлари йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Бирмингем аэропортининг авиация бўйича директори Том Скрин билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида Британия томонига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ва туркомпаниялар учун яратилган шароитлар, туризм инфратузилмаси ва мамлакатимизда мазкур соҳада олиб борилаётган жадал ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Томонлар Ўзбекистон шаҳарлари ва Бирмингем ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

    Том Скрин Ўзбекистонда туризм соҳасини модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаб, республика авиакомпаниялари билан йўловчи ва юк ташиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

    Учрашув якунида ушбу масалаларни батафсил муҳокама этиш мақсадида томонлар ўртасида яқин орада онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Бирмингем аэропорти 1939 йилда ташкил этилган. Аэропорт шаҳар марказидан 10 километр масофада жойлашган. У Буюк Британиядаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳларидан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, 2023 йилда мазкур аэропорт хизматидан салкам 11,5 миллион киши фойдаланган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates