Ўзбекистон ҳуқуқ устуворлиги индексида 78-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Сербия, Албания, Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади.

    Бу ҳақда Олий Мажлис сенати хабар берди.

    Ҳар йили "World Justice Project" халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузиладиган ушбу индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.

    Индекс 8 та индикаторни, жумладан, "Ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги", "Коррупциядан холилик", "Давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги)", "Асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш", "Тартиб ва хавфсизлик", "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш", "Фуқаролик ва жиноий одил судлов" каби индикаторларни ўз ичига олади.

    Мазкур Индексда Ўзбекистонга берилган баҳо мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият орасида ижобий имижини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates