Ўзбекистон ИҲТда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор долзарб ташаббусларни илгари сурди

    Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатлар туризм вазирларининг XII сессияси якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва ИҲТ Бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо журналистлар саволларига жавоб бердилар.

    Таъкидланганидек, раислик Озарбайжондан Ўзбекистонга ўтди ва мамлакатда ИҲТда туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш учун барча чоралар кўрилади.

    Сессия якунлари бўйича Ислом дунёсининг туризм шаҳри сифатида 2025 йилда Дакар (Сенегал), 2026 йилда Қоҳира (Миср) ва 2027 йилда Лаҳор (Покистон) танланди.

    «Анжуманда ИҲТ туризм шаҳарларини танлаш мезонларини такомиллаштириш, мумкин қадар кичик ва истиқболли шаҳарларга танлаш орқали уларнинг туризм салоҳиятини оширишга келишиб олинди. Ташкилот ҳудудида ислом туризмини ривожлантириш бўйича стратегик «йўл харитаси»ни амалга ошириш, виза тартибини соддалаштириш, инвестицияларни рағбатлантириш, ислом туризми масканлари тарғиботи орқали ўзаро туристик оқимни ошириш, кадрлар тайёрлаш ва стандартлаштириш асосий йўналишлар сифатида белгиланди. Туризм соҳасини диверсификация қилиш мақсадида зиёрат туризми, экотуризм ва тиббий туризмни ривожлантиришга келишдик», — деди Азиз Абдуҳакимов.

    Сессияда ҳалол туризм хизматлари стандартларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

    Туризм вазирлари Ислом конференциясининг 13 сессиясини Қатар Давлатида ташкил этишга қарор қилдилар. Анжуман доирасида «Ислом дунёсининг муқаддас қадамжолари» номли рангтасвир кўргазмаси юқори савияда ташкил этилди.

    Ундан ташқари, Вазирлар конференцияси доирасида Хива шаҳрининг «Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонасида «Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйини» Халқаро турнири ўтказиляпти. Унда 15 давлатдан етакчи спортчи -паҳлавонлар 10 та йўналишда беллашишяпти, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates