ИҲТ Саммити – савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиши учун платформа

    Бугунги кунда Ўзбекистон фаол, прагматик ва кўп томонлама ташқи сиёсат юритяпти. Мамлакатимиз ташқи сиёсатининг муҳим йўналиши бу яқин ва узоқ хориж давлатлари, шунингдек, МДҲ, ШҲТ, ТДТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишдир. Улар орасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) алоҳида ўрин тутади.

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти — минтақавий ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, 1985 йил Теҳронда (Эрон) ташкил этилган. Унинг мақсади – Жанубий ва Ўрта Осиё ҳамда Яқин Шарқ давлатлари ўртасидаги савдо ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш. ИҲТ БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомига эга.

    ИҲТ ҳамкорлигининг асосий йўналишлари аъзо давлатлар раҳбарларининг ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган саммитларида белгиланади. Бугунги кунда ИҲТга ўнта давлат – Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо бўлган. Ўзбекистон ИҲТга 1992-йилда аъзо бўлган. 2017 йилдан бошлаб давлат раҳбарларининг саммити ҳар икки йилда мунтазам равишда ўтказила бошланди.

    Бу йил Тошкентда бўлиб ўтадиган саммит доирасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш ҳамда товарлар ва хизматлар ҳаракатини соддалаштириш, шунингдек, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва минтақанинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган таклиф ва ташаббуслар муҳокама этилади. Бундан ташқари, жорий Саммит кун тартибига саноат кооперациясини ривожлантириш, энергетика, туризм, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари киритилган.

    Ўзбекистон ҳар бир йўналиш бўйича аниқ дастурлар ва “йўл хариталар”ни қабул қилиш таклифи билан чиқяпти, уларнинг амалга оширилиши ИҲТ маконида иқтисодий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлайди.

    Маълумот учун: 2022-йилда Ўзбекистоннинг ИҲТ мамлакатлари билан товар айирбошлашда энг катта улуши Қозоғистон (37,5%) ва Туркия (26,3%), Қирғизистон (10,2%), Туркманистон (7,5%), Афғонистон (6,1%), Тожикистон ( 5,5%, Эрон (3,5%), Покистон (1,9%) ва Озарбайжонга (1,5%) тегишли. Шу билан бирга, 2022-йилда ИҲТ аъзо давлатларининг умумий савдо айланмаси 1 триллион долларни ташкил этди.

    2023 йил 9 ой якуни бўйича Ўзбекистоннинг ИҲТ аъзо давлатлари билан ташқи савдо айланмаси 9,2 миллиард долларни, Ўзбекистоннинг умумий савдо айланмасида ИҲТ аъзо давлатлари улуши 20,5% ни ташкил этди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва садо вазирлиги матбуот хизмати.

    Ҳудудлараро экспертлар савдосини кўпайтириш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон ИҲТ котибияти билан биргаликда Ташкилот мамлакатлари билан Савдога кўмаклашиш тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш ва келишиш устида ишлаяпти, унинг қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши 22 июнда Анқара шаҳрида бўлиб ўтди. Битим божхона маъмуриятчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария, фитосанитария тартиб-қоидаларини уйғунлаштириш, соддалаштириш ва рақамлаштиришни ҳамда минтақавий электрон тижорат платформасини ишга тушириш билан ветеринария назоратини таъминлайди.

    Ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудида ва ташқарисида транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификация қилишни ҳисобга олган ҳолда, ИҲТ доирасида транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш ҳам бирдек муҳим.

    Мутахассисларнинг фикрича, жорий саммит натижалари кескин келишувларга эришиш ва ИҲТга аъзо давлатлар учун катта аҳамиятга эга бўлган йирик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишни сезиларли даражада фаоллаштириш имконини беради.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates