Мамлакатимиз таълим даражаси индикатори бўйича 0.990 балл, соғлиқни сақлаш индикатори бўйича 0.959 балл билан яхши натижа қайд этди.
Барча субиндекслар учун мумкин бўлган энг юқори балл – 1 (гендер тенглик) ва энг паст балл – 0 (номутаносиблик) ҳисобланади.
Маълумот учун: Гендер тафовут индекси мамлакатларни тўртта асосий индикатор – соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисод ва сиёсат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги тафовутни ўрганади ва мамлакатдаги гендер тенглиги ҳолатини баҳолайди.