"Ўзбекистон инвестицияларни қаршилашга очиқ мамлакат"

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифини француз ишбилармон доира вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари ҳам катта қизиқиш билан кутмоқда.

    Давлатимиз раҳбари ташрифи олдидан "Total Energies" компаниялар гуруҳи президенти Патрик Жан Пуане Ўзбекистон ҳақида қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

    “Авваламбор, жаноб Президент Мирзиёевнинг яна Францияга ташриф буюраётганидан мамнунмиз. Албатта, бу ташриф икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшади.

    Ўзбекистон Марказий Осиёда ўз мавқеига эга мамлакат. Айниқса, сўнгги 5-6 йил ичида мамлакатда йирик ислоҳотлар амалга оширилди.

    Ўзбекистонда 2017 йили бўлгандим. Инвестор сифатида жуда яхши кутиб олишган. Шундан биламанки, Ўзбекистон инвестицияларни қаршилашга очиқ мамлакат. Бу эса юртингизда йирик лойиҳалар бошланишига хизмат қилади, албатта.

    Менимча, худди биз каби энергея яратиш борасида инновацияларни олиб кира оладиган компаниялар билан ҳамкорликни янада кучайтириш зарур. Ўйлашимча, Ўзбекистонда замонавий технологиялар асосида қуёш батареялари ишлаб чиқариш инновациялар ривожига, шунингдек, ўзбек ҳамкорларимиз учун кўпроқ лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ва бозорга чиқиш имконини беради. Бу лойиҳани амалга ошириш учун барча имконият бор ва энергия яратиш борасидаги ҳамкорлигимиз янада ривожланади.

    Франциялик тадбиркорлар, биринчи навбатда, Ўзбекистонга бориши керак. Жуда чиройли мамлакатнинг одамлари, шароити билан яқиндан танишиш, ўз тажрибаларини ўзбек ҳамкорларимиз билан ўртоқлашиши лозим. Албатта, улар лойиҳани қўллаб-қувватласа, ҳамкорликка киришилади.

    Хорижлик ишбилармонлар, аввало, сармоя киритаётган мамлакатга бориб, уни ўзи учун кашф эта олиши керак.

    Ўзим 2018 йилдаги каби яна юртингизга бориб, янги имкониятлар билан танишишга умид қиляпман. Ўшанда илк бор 20 МВтли энергия манбаларига инвестиция киритган эдик. Ҳозирда мамлакатингиз имконияти янада кенгайган. Умид қиламанки, биз бу миқдорни 1 ГВтга чиқара оламиз".

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates