Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида 8 поғона юқорилади

    Heritage фонди ва The Wall Street журнали томонидан Иқтисодий эркинлик индексининг 2023 йил учун ҳисоботи эълон қилинди. Индексда Ўзбекистон 56,5 балл билан (2022 йилга нисбатан +0,8 балл) дунё бўйича 176 мамлакат орасида 109-ўринни эгаллаган ва 2022 йилга нисбатан 8 поғона юқорилаган.

    Ўзбекистон 12 та индикаторнинг 7 тасида ижобий ва 5 тасида салбий ўзгаришларни қайд этди.

    Хусусан, давлат яхлитлиги (+1,1 балл), солиқ юки (+2 балл), меҳнат бозори эркинлиги (+0,1 балл), монетар эркинлик (+2,3 балл), савдо эркинлиги (+0,4), инвестициялар эркинлиги (+10 балл) ва молиявий эркинлик (+10 балл).

    Шунинг билан бирга, Ўзбекистон индексдаги мулкчилик ҳуқуқи (-0,7 балл), суд фаолияти самарадорлиги (-0,1 балл) давлат харажатлари (-3,2 балл), фискал саломатлик (-11,3 балл) ва бизнес эркинлиги (-0,2 балл) индикаторларида пастлаган.

    Шунингдек, кўп йиллик иқтисодий турғунликдан сўнг, Ўзбекистон 2017 йилдан буён иқтисодий эркинликни таъминлашга қаратилган очиқлик ва модернизацияга ўтишни рағбатлантирадиган сиёсатни олиб бораётгани таъкидланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates