Ўзбекистон жамоаси рекорд натижа қайд этди

    Ўзбекистон жамоаси “АрМИ — 2022” халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган “Қўшинлар разведкаси аълочиси”да рекорд натижа қайд этди.

    Россиянинг Новосибирск шаҳрида “АрМИ — 2022” халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган “Қўшинлар разведкаси аълочиси” мусобақасининг 1-босқичи якунланди.

    “Қўшин разведкаси аълочиси” мусобақаси турли вазифаларни ўз ичига олган 2 та босқич бўйича ўтказилмоқда. Улар орасида пиёдалар жанговар машинасини темир йўл платформасига юклаш, душман объектига яширинча усулларда бориш, жанг майдонидан ярадорни олиб чиқиш, найза пичоқ ва белкуракни аниқликка улоқтириш каби 16 та шарт мавжуд.

    Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментидан маълум қилишларича, Ўзбекистон жамоаси “Қўшин разведкаси аълочиси” мусобақаси 1-босқичининг сўнгги 5 та шарти якуни бўйича битта рекорд натижани қайд этишга муваффақ бўлди. Хусусан, гуруҳ таркибида найза пичоқ ва белкуракни аниқликка улоқтириш – 83 балл (ўтган йилги рекорд натижа 74 балл бўлган).

    Эслатиб ўтамиз, мазкур босқич якунига кўра, Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўрин мезбон давлат ҳисобига ёзилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates