Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, Президентга қилинган тақдимотдан келиб чиқиб, энг асосий вазифа – бу «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг трансформация ишларини охирига етказиш, ишлаб чиқариш ва хизматлар таннархини харажатларни қисқартириш орқали тушириш бўлади.
Ўзбекистон Республикасида қўшимча 23 та йўналиш бўйича аҳолига қулайлик яратиш учун, яъни Тошкент шаҳрининг агломерациясини Тошкент пойтахти билан боғлаш, вилоят марказларини узоқда жойлашган ёки зич жойлашган катта-катта аҳоли пунктлари билан боғлайдиган электропоездлар ҳаракатланадиган темир йўлларини қуриш лойиҳалари — жами 23 та йўналиш бўлади.
Бу, албатта, кунда пойтахтга ва вилоят марказларига келиб-кетадиган аҳолига қулайлик яратади, уларнинг мобиллиги, тезлиги ошади. Лекин 23 та йўналишни қуриш билан бир қаторда, албатта, биз ҳаракатланувчи таркибларни кўпайтирилади.
Жорий йил декабрдан бошлаб олтита юқори тезликда ҳаракатланадиган Жанубий Кореянинг Hyundai Ротем ҳаракат таркиблари келиши бошлайди. Булар, албатта, Бухоро, Мискен, Урганч ва Нукусга йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, дастур бўйича пойтахтни ва агломерация билан боғлайдиган, аҳоли пунктлари ўртасида 23 та электропоезд харид қилиниши кўзда тутиляпти.
«Водийни боғлайдиган Қамчиқ довонидан ўтадиган темир йўл ва Сурхондарёни Қашқадарё билан боғлайдиган Дарбанд довонларида ҳаракатланадиган поездларга янги, замонавий, Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган, тоғли ҳудудда тез ҳаракатланиш имкониятига эга бўлган ҳаракат таркибларини харид қилиш бўйича бугун дастурни ҳимоя қилдик ва ҳурматли Президентимиз томонидан ўз розиликлари билдирилди.
Шунингдек, юкларнинг ҳаракатланиш тезлигини ошириш учун ва ўша транзит юкларини тезда ўтказиш, бу чегарадаги Қозоғистон билан бўлган туташув нуқталаридаги ишларимиз, Тошкент шаҳрига водийдан келаётган юкларни Тошкент шаҳрига кирмасдан воҳадан воҳага ўтиб кетиши учун айланма йўлларини қуриш бўйича. Яъни, ниҳоятда катта бир инфратузилмавий дастур ҳимоя қилинди ва ҳурматли Президентимиз томонидан шу ишларни жадаллаштириш ва тезлаштириш бўйича алоҳида топшириқ берилди«, — дейди вазир.
«Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаевнинг маълум қилишича, ҳаракат таркибини келгуси йили олтита, 30 йилгача яна саккизта сотиб олинади.









