“Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш қарорида қатъий. Бунинг учун барча имкониятни ишга соламиз” — Жамшид Хўжаев

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан ишчи гуруҳнинг Женевада бўлиб ўтган саккизинчи йиғилишида мамлакатнинг ушбу ташкилотга қўшилиш учун зарур ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.

    Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

    “Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш қарорида қатъий ва биз сезиларли тараққиётга эришиш учун барча имкониятларни ишга соламиз”, — деган тадбирда иштирок этган Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев 2026 йилда Камерунда бўлиб ўтадиган ЖСТ вазирларининг 14-конференциясигача ташкилотга аъзо бўлишни назарда тутиб.

    Жамшид Хўжаев йиғилишда иштирок этаётган делегация аъзоларини Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга чақирди. Уларнинг ҳамкорлиги, тажрибаси ва ёрдами бу борадаги музокараларининг муваффақиятли якунланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

    Ишчи гуруҳ раиси, Корея Республикаси элчиси Юн Сон Док музокаралар суръати тезлашганини айтди.

    “Бугун биз еттинчи учрашувимиздан атиги олти ой ўтиб учрашяпмиз. Ишчи гуруҳ йиғилишлари оралиғининг қисқаргани фаолиятимиз жадал суръатлар билан ривожланаётганидан далолатдир”, — деган у.

    У Ўзбекистоннинг музокаралардаги муваффақиятини юқори баҳолади ва ташкилотга аъзо бўлиш жараёни янги босқичга ўтганини таъкидлади.

    Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов еттинчи йиғилишдан сўнг Ўзбекистон ўз савдо тизимини турли соҳаларда ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштиришга қаратилган бир қанча қонун ҳужжатларини қабул қилганини қайд этиб ўтди.

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ 1998 йилда ташкил этилган эди. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч марта учрашди ва 2005 йилларнинг ўрталарига келиб бу борада халқаро экспертлар билан учрашувлар тўхтаб қолганди.

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни 2020 йил июль ойида бўлиб ўтган ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилиши билан расман қайта тикланди. Шундан сўнг 2022 йил июнь, 2023 йил март ва 2023 йил ноябрь ойларида яна учта учрашув бўлиб ўтди.

    2023 йил сентябрида Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказганди. Унда ЖСТ бош директори Ўзбекистон томонидан ташкилотга аъзо бўлиш борасида кўрилаётган чораларни юқори баҳолаган. Нгози Оконжо-Ивеала ЖСТ котибияти Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтган ҳамда мамлакат яқин келажакда ташкилотга қўшилишига ишонч билдирганди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates