Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди

    2022 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, сенаторлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Қўшма мажлисда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга оид чораларни кўриш масалалари муҳокама қилинди.

    Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ жамиятни барпо этиш ғояси халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

    Мажлисда сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи, янги қонунларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларга замон талабларига мос равишда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

    Шу билан бирга, мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясини жамиятдаги бугунги реал воқеликка мослаштиришни тақозо этаётгани алоҳида айтиб ўтилди.

    Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан, адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар бу борада зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи конституциявий маконни янада такомиллаштириш эҳтиёжини кун тартибига кўймоқда.

    Бош қомусимиздаги ўзгаришлар “Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада юксалтириш, мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттириш учун мустаҳкам пойдевордир.

    Йиғилишда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланди.

    Комиссиянинг таркибига жамиятимизнинг турли қатламларидан, хусусан, депутатлар, сенаторлар, барча ҳудудлардан вакиллар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, етук ҳуқуқшунос, сиёсатшунос ва бошқа экспертлар киритилди.

    Мажлисда сенатор ва депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича бир қатор фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Конституциявий комиссия ўз фаолиятини “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” деган ғоя асосида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда олиб бориши, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда халқимизнинг таклиф ва фикрлари асосида шакллантириши лозимлиги таъкидланди.

    Комиссияга ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳолининг барча қатламларидан Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш борасида вазифалар қўйилди.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий
    чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия

    ТАРКИБИ

    1.

    САИДОВ
    Акмал Холматович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, ю.ф.д., профессор, академик, комиссия раиси

    2.

    КАМАЛОВ
    Мурат Каллибекович

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

    Қорақалпоғистон Республикаси

    3.

    БУРХАНОВ
    Кутбидин Нукритдинович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитаси раиси, Тошкент вилояти, комиссия раиси ўринбосари

    4.

    ХАИТОВ
    Актам Ахмадович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партияси раиси, и.ф.н. комиссия раиси ўринбосари

    5.

    ҚОДИРОВ
    Алишер Келдиевич

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси, комиссия раиси ўринбосари

    6.

    ТОЖИЕВ
    Одилжон Фотиҳжон ўғли

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, комиссия матбуот котиби

    Йиғма ахборот-таҳлил ишчи гуруҳи

    7.

    РАХМАНКУЛОВ
    Мир-Акбар Ходжи-Акбарович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, ю.ф.д., профессор, академик,
    гуруҳ раҳбари

    8.

    ЧЎЛЛИЕВ
    Шухрат Аскарович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси ўринбосари,

    Бухоро вилояти

    9.

    ХУСАНОВА
    Мухтабар Акбаровна

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси, ю.ф.н.

    10.

    ХАКИМОВ
    Рахим Расулжонович

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, ю.ф.д., профессор

    11.

    МИРАКУЛОВ
    Мирафзал Миродилович

    Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқ йўналишидаги илмий-техник Кенгаш раиси ўринбосари, ю.ф.д., профессор

    12.

    МУХТОРОВ
    Нодир Илхомжонович

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, ю.ф.н.

    13.

    ИСМАИЛОВА
    Гульноза Сайдиганиходжаевна

    Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, ю.ф.д.

    14.

    АБИДХЎЖАЕВ
    Умид Кутпитдинович

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори, и.ф.д.

    Қонунчилик палатаси депутатлари

    15.

    ИНОЯТОВ
    Улуғбек Илясович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси, п.ф.д., профессор

    16.

    ИБРАГИМОВА

    Зухра Аметовна

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари

    17.

    ГАППОРОВ
    Хайрилло Лутпиллаевич

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, к.ф.н.

    18.

    ШИРИНОВ
    Жаҳонгир Жабборович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзоси, ю.ф.н.

    19.

    НАЗАРОВ
    Шарофиддин Хакимович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси аъзоси, и.ф.д.

    20.

    САЛИХОВ
    Эркин Тагирович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси

    21.

    АБДУЛЛАЕВ
    Илҳом Зоирович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзоси, с.ф.д.

    22.

    БЕКМУРОДОВ
    Бобур Мансурович

    “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси

    23.

    ПАК
    Виктор Николаевич

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси

    24.

    ЖЎРАЕВ
    Қодир Асадович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси, с.ф.д.

    25.

    ПОЛВАНОВ
    Шухрат Тагаймуратович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси

    26.

    ШАДМАНОВ
    Адхам Хурсанбаевич

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси

    27.

    КОМПОЛШИК
    Елена Александровна

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси

    28.

    АРИПОВ

    Даврон Рахимович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси

    29.

    КАРИМОВ
    Тулкинжон Пайзиевич

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси, с.ф.н.

    30.

    КУДРАТОВ
    Иномжон Саттаркулович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси аъзоси

    31.

    ХУДАЙБЕРДИЕВ

    Зафар Рахимович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси аъзоси, и.ф.д.

    Сенат аъзолари

    32.

    КАДИРХАНОВА
    Малика Акбаровна

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси,

    Тошкент вилояти

    33.

    ТАЖИЕВ
    Бахадир Садуллаевич

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси,

    Хоразм вилояти

    34.

    УМАРОВ
    Нариман Маджитович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси, г-м.ф.н.,

    Президент Фармони

    35.

    АЛИХАНОВ
    Борий Батирович

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси,

    Президент Фармони

    36.

    РАФИКОВ
    Кудратилла Мирсагатович

    Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши раиси, сенатор,

    Президент Фармони

    37.

    ТУРДИЕВ
    Содиқжон

    Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги “Нуроний” жамғармаси, сенатор, Ўзбекистон Қаҳрамони,

    Андижон вилояти

    38.

    ХАЛМУРАДОВ
    Рустам Ибрагимович

    Самарканд давлат универсистети ректори, т.ф.д., профессор, сенатор,

    Самарқанд вилояти

    39.

    АННАКЛИЧЕВА
    Гулистан Ахмедовна

    “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси бош муҳаррири, сенатор,

    Қорақалпоғистон Республикаси

    40.

    ПАРДАЕВ
    Нусуратулла Маркаевич

    Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, сенатор,

    Жиззах вилояти

    41.

    НАЖМИДДИНОВ
    Икромхон Хошимхонович

    Наманган вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси

    бошлиғи ўринбосари, қ-х. ф.н., сенатор,

    Наманган вилояти

    42.

    БЎТАЕВА
    Бахтигул Абрахматовна

    Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани
    17-умумий ўрта таълим мактаби директори, сенатор,

    Сурхондарё вилояти

    43.

    АРТУКБАЕВА
    Хайтхан

    Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими масъул раҳбари, сенатор,

    Сирдарё вилояти

    44.

    ИРКАЕВ
    Абдурахим Панджиевич

    Қарши давлат университети миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси доценти, ф.ф.н., сенатор,

    Қашқадарё вилояти

    45.

    ОРЗИЕВА
    Дилбар Адизовна

    Кармана тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги “Янги замон болалалари” оилавий меҳрибонлик уйи тарбиячиси, сенатор,

    Навоий вилояти

    46.

    МАРУФОВА
    Гулнора Махмудовна

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор,

    Президент Фармони (Фарғона вилояти)

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates