Ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўси кўтарилмоқда

    Мамлакатимизда замонавий фикрлайдиган, юксак билим, кўникма ва малакага эга бўлган, тегишли соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга қодир ватанпарвар кадрларни тайёрлаш, бу мақсадга эришиш учун янада сифатли ва қулай таълим жараёнини ташкил этиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.

    Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда таълим фаолиятини такомиллаштириш, ёшларнинг таълим-тарбияси, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, педагог кадрларни ижтимоий, моддий йўналишда қўллаб-қувватлаш ва уларга зарур шарт-шароит яратиш, ёшлар учун таълим олиш имкониятларини кенгайтириш давлат аҳамиятидаги долзарб масалалардан бирига айланди. Шунингдек, бу борадаги норматив-ҳуқуқий база мустаҳкамланмоқда.

    Миллат маънавиятини юксалтириш, халқнинг ривожи, интеллектуал салоҳиятини оширишда, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек юксак марраларга эришишда педагоглар, профессор-ўқитувчиларнинг ўрни муҳим. Шу боис, кейинги йилларда юртимизда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, устозлар қадри, шаъни ва ғурурини юксалтириш, уларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Конституциямизнинг янги таҳририда ҳам ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ нормаларнинг мустаҳкамлангани ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада янги босқичга кўтармоқда. Хусусан, 52-моддада Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилиши, шунингдек, давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши ўз ифодасини топди.

    Ушбу нормалар жамиятимизда устоз-педагогларнинг шаъни ва обрўсини янада юксалтириш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш каби азалий қадриятларимиз бардавомлигини таъминлашга замин бўлиши билан аҳамиятли. Қолаверса, давлат таълим фидойиларини ижтимоий-моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни ўз зиммасига олиши, уларнинг ўз устида ишлаши, касбий тажриба орттириши учун ғамхўрлик қилиши минглаб устоз-мураббийлар учун катта рағбат, мотивация бўлди.

    Машҳура ОТАЖОНОВА,

    Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 16-мактаб ўқитувчиси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates